Жиззахда 76253 болажон мактабгача таълимга қамраб олинди

Улашиш:

Жиззах вилоятида 2020 йил якунига кўра, 3-6 ёшли болалар сони 117363 нафарни ташкил этиб, улардан 76253 нафари  990 та (201 та давлат, 61 та ДХШ, 716 та оилавий, 12 та хусусий) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниши натижасида қамров даражаси 65.0 фоизни ташкил этган.

Жорий йилнинг май ойи якунига кўра, 3-6 ёшли болалар сони 117363 нафар бўлиб, улардан 76253 нафари қамраб олинган. Вилоятда  (208 та давлат, 64 та ДХШ, 863 та оилавий, 12 та хусусий) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниши натижасида қамров даражаси 72,0 фоизга етказилди.

Сўнгги 3 ой давомида 200 дан ортиқ оилавий ва давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошлади.

Аниқ ишлаб чиқилган режалар натижасида йил якунига қадар болаларни мақтабгача таълим жараёнига қамраб олишни 75.6 фоизга етказиш режа қилинган. Ушбу мақсадда тизимнинг хар бир бўлимида жадал ишлар амалга оширилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.