Кредит қарзи ундирилди

Улашиш:

Бюронинг Ш.Рашидов тумани бўлими иш юритувида қарздор Г.Ж.дан  “Микрокредитбанк” фойдасига 10 млн.сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қарздор огоҳлантирилиб, қарзни ихтиёрий муддатларда тўлаш чорасини кўрмаса, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Лекин қарздор банк олдидаги қарзини ихтиёрий муддатларда тўламаганлаги сабабли бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб, унга тегишли бўлган мол-мулкларни хатлаш жараёнида қарздордан юқорида кўрсатилган кредит қарзи нақд пуллар кўринишида ундирилди ва ижро ҳужжатлари тамомланди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.