Зомин туманида иккита келиннинг сарполари МИБ томонидан олиб берилди.
Мамлакатда эр-хотин биргаликдаги турмуши давомида орттирилган мулкларини бўлиш, шунингдек, келин ўзига тегишли мол-мулкларини олишда келиб чиқадиган низолар Оила кодекси билан тартибга солинади. Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг фуқаролар Н.Р. ва Г.А. фойдасига келин бўлиб тушган уйидан мол-мулк (келинлик сеп)ларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бюронинг Зомин ва Ш.Рашидов туман бўлимларига келиб тушган.
Давлат ижрочиларининг олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлардан холислар иштирокида ҳужжатда кўрсатилган барча мол-мулклари олиб берилди.
Шунингдек, ижро ҳужжатларининг ижроси амалда тамомланди.
Сепларини МИБ орқали ундирган келинлар
Бундан аввал Фарғонада ажрашганига тўрт ой бўлган келин сарполарини МИБ орқали қайтариб олгани ҳақида хабар берилганди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида келин эрининг уйидан сепларини, 7 турдаги мулкларни МИБ орқали ундириб олган. Шунингдек, Андижон вилоятида келин эрининг уйидан сепларини, 43 турдаги буюмлар, уй жиҳозлари ва анжомларини МИБ орқали қайтариб олганди.
Шу каби Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида келиннинг сепи эрининг уйидан МИБ орқали олиб берилган эди. Олиб берилиши лозим бўлган қариб 15 миллион сўмлик 46 атамадаги сеп мол-мулклар даъвогарга олиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.