Жиззах вилоят судларининг жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлиги иштирокида тасдиқланган “Жиззах вилоятидаги ҳокимликлар, бошқармалар ҳамда корхона, ташкилотларнинг 2022 йил октябрь-ноябрь-декабрь ойларига мўлжалланган медиа тадбирлар режаси” га асосан жорий йилнинг ноябрь ойида Жиззах вилоят суди ҳамда Жиззах вилоят маъмурий судининг жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти юзасидан вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан очиқ мулоқот ўтказиш белгиланган.

Очиқ мулоқотни ўтказишдан асосий мақсад – судларнинг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни тўлиқ хабардор қилиш, бу орқали суд ҳокимияти органларига ишончни оширишдан иборат.

Бундан ташқари, очиқ мулоқотлар оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик томонидан муайян суд ишлари (ишни кўриш жараёни, иш натижалари ва ҳоказо)ни нотўғри талқин қилиш, ёритиш ва изоҳлашни олдини олади.

Очиқ мулоқотда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда судлар томонидан юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг раҳбарлигида барча соҳаларда инсон манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилган мисли кўрилмаган, кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириб келинаётганлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Очиқ мулоқотда Жиззах вилоят судининг жиноят, фуқаролик ҳамда иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раислари ҳамда маъмурий суд раиси в.в.б томонидан Жиззах вилоят суди ҳамда Жиззах вилоят маъмурий судининг жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти юзасидан ахборот берилди.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Рахматилла Орзиқулов  Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида 1747 шахсга нисбатан 1279 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Шундан, 1505 шахсга нисбатан 1054 та иш бўйича ҳукм чиқарилган, 238 шахсга нисбатан 221 та иш тугатилганлиги, 15 нафар шахсга нисбатан 10 та иш бўйича (биринчи инстанцияда 2 нафар шахсга нисбатан 1 та иш, АСҲда 9 нафар шахсга нисбатан 13 та иш) оқлов ҳукми чиқарилганлиги, жиноят ишларининг 489 таси ёки 38,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилганлиги, 1183 та ёки кўрилган ишларнинг 92,1 фоизи бўйича хусусий ажримлар чиқарилганлиги, мазкур даврда апелляция инстанциясида 454 нафар шахсга нисбатан 332 та жиноят ишлари кўриб тамомланганлиги, судларнинг 20 шахсга нисбатан чиқарган ёки жами кўриб тамомланган шахсларга нисбатан 4,4 фоиз суд қарорлари бекор қилинган, 83 шахсга нисбатан чиқарган ёки жами кўриб тамомланган шахсларга нисбатан 18,2 фоиз суд қарорлари ўзгартирилганлиги, 294 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилганлиги; 

Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Жамол Қаххаров Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари томонидан 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳисобот даврида судларга 10 693 та (2021 йилнинг 9 ойи мобайнида 10 738 та) ариза ва даъво аризалар келиб тушган. Шундан ҳисобот даврининг охирига қадар 9 342 таси ёки 87,37 % кўриб чиқилган (2021 йилнинг 9 ойи мобайнида 8 798 та). кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 544 тага ёки 6,18 фоизга кўпайганлиги, ҳисобот даври давомида кўрилган 9 342 та ишларнинг асосий қисми жумладан, 949 таси маҳсулот етказиб бериш, 418 таси контрактация, 511 таси кредит, 1 157 таси коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси, 457 таси бошқа шартномалардан келиб чиққан низолар, шунингдек 623 таси банкротлик тоифаларидаги даъво ариза (ариза)лар асосида кўрилган ишларни ташкил этиши, 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида кўрилган ишларга нисбатан контрактация шартномасидан келиб чиқадиган низолар 1 280 тага ёки 75 фоизга камайган бўлса, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси 320 тага ёки 27,66 фоизга, хўжалик юритувчи субъектни банкрот деб топишга оид низолар 176 тага ёки 28,25 фоизга кўпайганлиги;

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акром Шукуров Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йил 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида муъайян ишлар амалга оширилгани, биринчи инстанция судлари томонидан бу даврда 15.114 та ишлар кўриб чиқилган (2021 йил шу даврда 9276 та ). Шундан 11.958 та (7645 та) бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган 1.331 та (760 та) ажрим чиқарилган, 5 та (7 та) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига доир иш кўрилган бўлса, 1.820 та (864 та) материал тартибда ишлар кўриб чиқилганлиги, шу йилнинг 9 ойи давомида 13.289 (2021 йилнинг шу даврида 8.405 та) та фуқаролик ишлари кўриб якунланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4.884 тага кўпайганлиги, шу билан бирга судлар томонидан низосиз талаблар бўйича 6.638 та 18.616.269.700 (5488 та 12.974.671.802) сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилганлиги;

Жиззах вилоят маъмурий суди раиси в.в.б Шарофиддин Болиев 2022 йил 9 ойлиги мобайнида туманлараро маъмурий суди иш юритувига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлардан 438 та (407 та) ариза бўйича ишлар кўриб тамомланганлиги, тамомланган ишлардан 230 таси (211) ёки 52,5 фоизи қаноатлантирилган, 166 та (139 та) ёки 37,8 фоизи рад қилинган, 25 та иш (27 та) ёки 5,7 фоизи тугатилган, 17 та (30 та) ёки 3,8 фоиз иш кўрмасдан қолдирилганлиги, йўл қўйилган камчиликлар учун 179 та (162 та) хусусий ажримлар киритилган. Шундан 164 та (91,6 %) ажримларнинг жавоблари олинган бўлиб, хусусий ажримларнинг 15 таси ҳисобот даврининг охирида чиқарилганлиги, 91 та (20,7%) ишлар сайёр суд мажлисида кўрилганлиги баён этилди.

Очиқ мулоқотда Жиззах вилояти судлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатилганлиги таъкидланди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.