Сўнгги йилларда таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд юлдузлари

Улашиш:

Шоу-бизнес вакиллари ташқи кўринишига айниқса эътиборли бўлишади. Юлдузлар пластик жарроҳлик ва косметолог хизматларига мурожаат қилишади, тез-тез имижини ўзгартиради ва доимий равишда ўзлари учун янги образлар қидиради.

Белла Ҳадид

Бундан атиги 10-15 йил олдин Белла Ҳадид ўсмир эди. Бунда унинг ташқи кўриниши аниқ сабабларга кўра бошқача кўринарди: ривожланиш, ўсиш жараёни, ўсмирлик ва ҳоказо. Бироқ кўпчилик Белланинг ҳозирги ташқи кўринишини пластик жарроҳлик натижаси деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрига кўра, Ҳадид “тулки кўзлар” эффекти ва бошқа ўзгаришлар туфайли таниб бўлмас даражада ўзгарган.


Фото: Ижтимоий тармоқ
Фото: Ижтимоий тармоқ
Фото: Ижтимоий тармоқ

“Одамлар ўсмирлик пайтимда тушган бир нечта суратларга таққослаб, юзини бутунлай ўзгартирган, деб ўйлашади. Аммо ишончим комилки, сиз ҳам ҳозир 13 ёшингиздагидек кўринмайсиз, тўғрими?”, — дейди модел жарроҳлик аралашувларини инкор этган ҳолда.

Ким Кардашян

Опа-сингил Кардашян-Женнерларнинг ҳар бири ташқи қиёфасини яхшилаш учун бир неча бор жарроҳлик хизматидан фойдаланган. Гарчи улар аввалданоқ ажойиб кўринишга эга бўлсалар ҳам. Мухлислар, айниқса, Ким Кардашяннинг ўзгаришига қизиқиш билдиради. У бутун танасини тўлиқ “ўзгартирган” — юзидан тортиб белигача.

 
Фото: Ижтимоий тармоқ
Фото: Ижтимоий тармоқ

Мадонна

Мадоннанинг замонавий суратлари билан 10-15 йил олдинги клипларини солиштирсангиз, улар икки хил одам деб ўйлашингиз мумкин. Вақт қўшиқчининг ташқи кўринишига ўз таъсирини ўтказа бошлагач, у пластик жарроҳлар ва косметологлар ёрдамига мурожаат қилишга қарор қилади. Юлдуз нафақат юзини, балки танасини ҳам ўзгартирган.

Фото: Ижтимоий тармоқ
Фото: Ижтимоий тармоқ

Меган Фокс

Бир пайтлар Голливуднинг энг қувноқ актрисаларидан бири катта лаблар уни янада чиройли қилишига ишонади. Унинг юзи, аввалги гўзаллиги ва ёқимли хусусиятларини сақлаб қолган бўлса-да, ҳиссиз қўғирчоққа ўхшай бошлади. Ҳозирда Фокс таниб бўлмас даражада ўзгарди ва бир неча бор пластик жарроҳ хизматидан фойдаланди.

Фото: Ижтимоий тармоқ
Фото: Ижтимоий тармоқ
Фото: Ижтимоий тармоқ

Линдси Лоҳан

Соғлом турмуш тарзи Линдси Лоханнинг ташқи қиёфасини яхши томонга ўзгартирди. Томошабинлар уни 2000 йилларнинг шов-шувли лойиҳаларидаги камтар қиз сифатида эслашади. Линдси йиллар давомида ўзгариб борди. У жуда чиройли, назокатли ва уйғун кўринади. Ҳозирда актриса шахсий ҳаётида бахтли: у турмушга чиқди ва биринчи фарзандини дунёга келтирди.

Фото: Ижтимоий тармоқ
Фото: Ижтимоий тармоқ

Адел

Хонанда спортга меҳр қўйган юлдузлардан бири ҳисобланади. Айнан спорт Аделга таниб бўлмас даражада ўзгаришига ёрдам берган. Қўшиқчи 2019 йилда Саймон Koneкки билан ажрашгач, жуда қийналган: юлдуз доимий равишда стрессни бошдан кечирган ва руҳий тушкунлик туфайли ташқи кўринишига эътибор бермаган.

Фото: Ижтимоий тармоқ

Адел ниҳоят ўзини қўлга олди, руҳ ва тана уйғунлиги формуласини топди — мунтазам жисмоний машқлар, тўғри овқатланиш ва спиртли ичимликлардан сақланиш. Хонанда ҳозиргача машғулотларни яхши кўради.

Фото: Ижтимоий тармоқ
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.