Жиззах Давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси раҳбари ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Aсадов томонидан 2022 йил 29 апрель куни ахборот хизматлари раҳбарлари билан бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси бўйича “Матбуот хизмати фаолияти: Ижтимоий тармоқлардаги PR” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Унда вилоят ташкилотлари, шаҳар ва туманлар матбуот хизматлари ҳамда ёш журналистлар мактаби тингловчилари иштирок этишди.
Дастлаб, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Акмал Бинокулов Президенти Aдминистрацияси раҳбари ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Aсадов томонидан 2022 йил 29 апрель куни ўтказилган йиғилишда ахборот хизмати фаолиятини яхшилаш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан берилган топшириқлар ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг, “Матбуот хизмати фаолияти: Ижтимоий тармоқлардаги PR” мавзусидаги семинар-тренинг бошланди. Тренингда Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Тўрабек Тўраев матбуот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.
Қизиқарли савол жавоблар остида кечган учрашув якунида Тўрабек Тўраев томонидан рус тилидан таржима қилиниб, матбуот хизматлари фаолиятида фойдаланиш учун тайёрланган "PR матнлар: ўқувчини қандай жалб қилиш мумкин" китобининг тақдимоти ўтказилди.