Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари ва мураббийи 30 минг доллардан мукофот олишган

Чоп этиш

Ўзбекистон ёшлар футбол терма жамоаси футболчилари ва унинг мураббийи пул мукофоти билан тақдирланди.

ОАВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон футболи тарихида биринчи марта Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган жамоанинг ҳар бир футболчисига, шунингдек, унинг мураббийи Тимур Кападзега 30 минг доллардан мукофот берилган .

Ёзги Олимпиадада ўзбекистонликлар 24 июль куни Испания, 27 июль куни Миср, 30 июль куни Доминикан Республикаси билан   беллашади.

Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёев 30 йил ичида биринчи марта жамоавий спорт турлари бўйича Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиларини табриклаган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив