Тошкентда яна “СТОПХАМ” стикерлари ёпиштирилмоқда. Фото

Улашиш:

Тошкент аҳолиси пойтахт йўлларидаги энг муҳим муаммолардан бири – автомобилларнинг белгиланмаган жойда нотўғри тўхташини ҳал қилишга киришганга ўхшади. Кўпчилик ҳайдовчилар ўз машиналарини тротуарлар ва пиёдалар ўтиш жойлари қолдириб, фуқароларнинг шундай ҳам осон бўлмаган ҳаётини мураккаблаштирмоқдалар. Пиёдалар учун йўлни кесиб ўтиш тўсиқларни енгишга ўхшаб қолган. Бу каби “уддабурон ҳайдовчилар” тўғри сўзни тушунишмайди. Шу боис, машинанинг олд ойнасига “СТОПХАМ” ёзуви ёпиштириб қўйилмоқда.       

Куни кеча пойтахт аҳолисининг   йўллардаги “уддабурон”лар билан курашишига мухбиримизнинг ўзи шахсан гувоҳ бўлди. Пойтахт марказидаги “элчихоналар” кўчасида машиналарини нотўғри жойга қўйиб кетган ҳайдовчилар автомобилларининг олд ойнасига номаълум шахслар ёзув ёпиштириб кетишган.

Қайд этиш керакки, “СТОПХАМ” транспорт воситалари ҳайдовчиларининг қўполлиги ва тўхтаб туриш қоидаларини бузилишига қарши турувчи халқаро ҳаракатдир. Баъзи қўшни мамлакатларда йўл ҳаракати иштирокчилари автомобиль эгаларининг ҳуқуқбузарликлари ва ноқонуний ҳаракатларини видеокамераларга ёзиб олиб, интернетга юклашади. Тошкентда “СТОПХАМ” издошлари ҳозирча қоидабузарлар ойнасидаги стикерлар ёпиштириш билан чекланиб қолишмоқда. Қизиғи шундаки, шаҳарда шунга ўхшаш стикерлар 2014 ва 2017 йилларда вақти-вақти билан пайдо бўлган эди, аммо ҳаракат кейинчалик ривожланмай қолди.

Шу билан бирга, эслатиб ўтиш жоизки, ҳайдовчининг ўзи йўл ҳаракати қоидаларини бузганига қарамай, стикерларни ёпиштириш ноқонуний ҳисобланади. Буни қилганлар майда безорилик ёки мулкка зарар етказганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин.

Қизиғи шундаки, маҳаллий аҳолининг аксарияти ушбу ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган ва тўхташ жойини нотўғри танлаган ҳайдовчиларни жазолашга чақирган. Бошқа томондан, адолатни оломон қўлига берилмаслиги кераклигини айтиб, ҳайдовчиларни ҳимоя қилганлар ҳам бор. Бу сафар мазкур ҳаракат қанчалик тарқалишини   кўрамиз.

Бироқ, бу пойтахтдаги ушбу соҳадаги ўта мураккаб вазиятни инкор этмайди. Бир томондан, Тошкент марказий кўчаларининг аксарият қисми машиналар тўхташи учун мослаштирилмаган. Кўп сонли ва тўғри ўрнатилгани шубҳа туғдирувчи тақиқловчи белгилар билан ҳам вазиятни мураккаблашади. Ҳолатни қандай ўзгартириш керак? Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу тақиқловчи белгиларнинг жойлаштирилиши ва шаҳар марказида кўп қаватли автотураргоҳларни қуришни қисман қайта кўриб чиқиш зарур.

Бундан ташқари, ҳадовчиларнинг бир-бирига бўлган муносабати ҳам яхши эмас. Светофорлар, пиёдалар ўтиш жойида қолдирилган машиналар сон-саноқсиз. Кимдир қолдириб кетилган   машина эгаси келиб, бошқаларга йўлни бўшатиб беришини соатлаб кутишга мажбур бўлмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.