Россияда ўзбекистонлик 15 ёшли қиз ва тожикистонлик 19 ёшли йигитнинг жасади топилди

Улашиш:

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Усть-Ижор қишлоғи ҳудудидаги дарахтзордан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган икки ўсмирнинг жасади топилди, деб хабар бермоқда «78.ru» ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб.

«Мегаполис»нинг маълум қилишича, жасадлар 10 июль куни соат 12:00 атрофида Загородная кўчасидаги темир йўл кесишмасидан 100 метр нарида топилган. Қиз бир ой олдин 15 ёшга тўлган бўлиб, Ўзбекистонда туғилган. Унинг оиласи Санкт-Петербургда яшайди, рўйхатдан ўтмаган.

Қизнинг онасининг айтишича, 9 июль куни тушдан кейин қизи ундан 100 рубль сўраган ва уйдан чиқиб кетган. Уйдан жасадлар топилган жойгача — тахминан икки километр. Илгари қиз оиласидан ҳеч қачон кетиб қолмаган.

Йигит эса 19 ёшда эканлиги, унинг Санкт-Петербургга Тожикистондан келгани ва Просвешения проспектида яшагани маълум.
Ёш йигит-қизнинг танасида зўравонлик аломатлари топилмаган. Терговчилар уларнинг ўлимига ўз жонига қасд қилиш сабаб бўлган деб тахмин қилмоқда. Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.