Россияда дарёдан ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди

Улашиш:

                                             Фото: «Индустрия безопасности.ru»

Россиянинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида бир суткада сувда чўкиб кетган 6 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 июль куни ғаввослар Новосаратовка қишлоғи яқинидаги Нева дарёсида чўкиб кетган 20 ёшли ўзбекистонлик йигитнинг жасадини топган. Шунингдек, Димитров кўчасидаги қаҳрамонлар боғидаги ҳовуздан ҳам иккита мурда чиқариб олинган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилмаган.

Таъкидланишича, қолган 3 жасад турли сув ҳавзаларида аниқланган. Жумладан, Шапки қишлоғида 30 ёшли рус аёл маст ҳолатда сувда чўкиб кетган. Бошқа 50 ва 40 ёшлардаги шахсига аниқлик киритилмаган эркакларнинг ҳам турли сув ҳавзасида жасади топилган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит туғилган кунида пичоқлаб ўлдирилганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркак бешинчи қаватдан қулаб, вафот этганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.