Санкт-Петербургда машинада 62 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Улашиш:

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 62 ёшли эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Маълумотга кўра, эркакнинг жасади икки кўча чорраҳасида ўз машинасида топилган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари марҳум Ўзбекистон фуқароси эканлигини ва илгари судланмаганлигини аниқлаган.

Қайд этилишича, ташқи текширув вақтида жасадда қотиллик излари топилмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.