Сирдарёда ичимлик суви лойиҳаси талон-тарож бўлгани маълум қилинди

Улашиш:

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг ижтимоий-иқисодий ривожлантириш бўйича 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил долзарб вазифалар тўғрисида мурожаат қилди. ОАВ вакиллари иштирок этган ушбу Кенгашда ҳоким бир қатор лойиҳаларнинг талон-тарож бўлганини маълум қилди.

— Бугунги кунда вилоятда 4 мингга яқин қурилиш обектлари мавжуд бўлиб уларни назорат қилиш учун штаблар фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳудудда сувнинг сифат даражаси юқори бўлмаганлиги сабабли Президентимиз ташаббуси билан Ховос туманида истиқомад қилувчи 126 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти Зомин туманидан ичимлик сувини олиб келиш йўлга қўйилган эди.

Ушбу лойиҳага Осиё тарақиёт банки томонидан етти миллион доллар маблағ ажратилганди. Ернинг шўрлиги инобатга олинмай талабга жавоб бермайдиган сув қувурлари ўрнатилгани хориждан келган экспертлар томонидан аниқланган. Бу воқеа сенат йиғилишида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Сардобада содир бўлган техноген ҳодиса натижасида биз етти километр сифатсиз сув қувурларини янгисига алмаштиришга мажбур бўлдик, — деди Ғофуржон Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, ҳоким ушбу нутқида Сирдарё вилоятида қурилиш учун тендерлар сифатсиз ташкил этилганини ҳам таъкидлаб ўтган ва масъул ташкилотлар учун «келаси йил сўроқ оғир бўлиши»ни айтиб, огоҳлантирган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.