Жиззахда 600 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминловчи янги иншоот ишга тушмоқда

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров 2021 йил 29 апрель куни Жиззах вилоятини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган "Узунбулоқ" сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар.

"Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш" лойиҳаси доирасида бунёд этилган ушбу иншоот бугунги кунда фойдаланишга тайёр ҳолга келди. Яқин кунларда аҳолига сув етказиб бериш йўлга қўйилади.

"Узунбулоқ" сув тозалаш иншоотининг қуввати 100 минг м3/сутка бўлиб, 1-кўтариш насос станциясидан ушбу иншоотгача диаметри 1200 мм, узунлиги 16,6 км магистраль ичимлик суви қувури тортилди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳридаги 600 минг аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.