Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 11-сессиясидаги 64/11-сонли қарори билан ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тарифлар тасдиқланди.

Жорий йилнинг 10 ноябрь кунидан ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тўлов тарифи ставкаси ошади. Ичимлик ва оқова сув хизматларини кўрсатишда янги тарифларни жорий этишда иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжлар ҳисобга олинди.

2020 йил 10 ноябрдан ҳисоб-китоблар қуйидаги янги тариф сеткалари бўйича ҳисобланади:

Ичимлик суви: аҳолига 1 м3 учун 2500 сўм
Ташкилот ва корхоналар учун: 1 м3 учун 3500 сўм
Оқова сув хизмати учун: аҳолига 1 м3 учун 1000 сўм
Ташкилот ва корхоналар учун: 1 м3 учун 1500 сўм

“Жиззах Сув таъминоти”МЧЖ

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.