Хабарингиз бор жорий йилнинг 1-2 апрель кунлари Жиззах вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тантаналар ўтказилди.
Тадбирлар доирасида спорт таълим муассасаларида ёш футболчилар ва фестиваль ҳамда мастер класслар, ЎФА ва вилоят фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви, вилоят ҳокими билан учрашув ва матбуот анжумани, Жиззах олимпия захиралари коллежи, “Сўғдиёна” ПФК футбол академияси, вилоят ФММларининг янги қурилган биноларида футбол билан шуғулланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш, “Сўғдиёна” марказий стадиони захира майдонида мухлислар билан ўзбек футболи юлдузлари иштирокида уч авлод учрашуви, эстрада юлдузларининг концерт дастури, “Суперлига-2022” чемпионатининг “Сўғдиёна”–“Олимпик” жамоалари учрашуви ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати байрамнинг ёрқин лаҳзалари акс этган видеолавҳани тақдим этади.