Ишчининг иш ҳақи ундирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу кодексда кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманларо судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор МЧЖдан ундирувчи Д.С. фойдасига жами 16.578.261 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

МИБ ходимлари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор тадбиркорлик субъектидан ижро ҳужжатида кўрсатилган маблағлар ундирилиб, ундирувчи фуқаронинг банк пластик карталарига кўчириб берилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.