Ш.Рашидов туман ИИБ ходими пора билан қўлга олинди

Улашиш:

ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов ТИИБ ВСҲ масъул ходими ҳозирда айблов эълон қилиниб, мазкур ҳибсхонада сақланаётган шахсга нисбатан, таниш адвокатлари орқали, жиноят ишини кўриб чиқаётган судья томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

️Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.


2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.