Жиззахда “Каннабис” ўсимлигини етиштирган шахсга суд ҳукми ўқилди

Улашиш:

Шароф Рашидов туман ИИБ ходимлари томонидан 2019 йил 9 октябрь куни “Қорадори-2019” тадбири ўтказилди. Унда Шароф Рашидов тумани, “Истиқлол” маҳалласи, Гулзор кўчаси 8-уйда яшовчи Т.Таировнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 2019 йил қиш фаслида дастлабки терговда аниқлашни имкони бўлмаган “Бобур” исмли шахсдан “каннабис” ўсимлиги уруғларини олганлиги, 2019 йил июнь ойида эса уруғларни томорқасига экиб, бетон пойдевор яқинида тақиқланган экин, яъни 4 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланади. 4 туп “каннабис” ўсимлиги ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Суд судланувчи Т.Таировга нисбатан жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оиласида ягона боқувчилигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, ҳаракатида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар эса мавжуд эмас деб ҳисобга олди. Таиров Темур Тохирович Ўзбекистон Республикаси ЖК
270-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб унга шу модда билан ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Ғиёсиддин Ялгашев -

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси                 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.