«Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов 14 ноябрь куни 31 ёшида саратон касаллигидан вафот этди. Ўзбек шоу-бизнесининг бир қанча вакиллари Instagram саҳифасида марҳум хонандани хотирламоқда.
Актёр Муҳаммадали Наврўзов саҳифасида «Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси Жасур Рафиқов хотирасига атаб пост қолдирди.
Фото: Instagram
Шунингдек, Муҳаммадали Назрўзов марҳум дўсти Жасур Рафиқов ҳақидаги хотираларини ёдга олди.
«Яхши кундан эсдалик. Эслайдиган яхши кунларимиз жуда ҳам кўп эди, қиладиган ишларимиз ҳам. Кечир, дўстим, кеч қолдим», — деб ёзган актёр ўз саҳифасида.
Фото: Instagram
«Миллион» кулги жамоаси етакчиси Даврон Кабулов марҳум хонанда Жасур Рафиқов билан тушган суратини саҳифасига жойлади ва унинг санъат йўлидаги энг яхши инсонлардан бири бўлганини таъкидлади.
Фото: Instagram
Инстаблогер Шаҳло Алижонова ҳам саҳифасида «Уммон» гуруҳининг хонандаси Жасур Рафиқовга аталган пост қолдирди. У шунингдек обуначиларидан марҳум хонандани дуо қилишларини сўради.
Фото: Instagram
Актриса Юлдуз Ражабова «Уммон» гуруҳининг марҳум хонандаси Жасур Рафиқовни ёдга олди ва бу гуруҳни жуда яхши кўргани ҳақида мухлисларига гапириб берди.
Фото: Instagram
Ижтимоий тармоқларда Жасур Рафиқовни сўнгги манзилга кузатишгани акс этган видеолар тарқалди.
Хонанда Сардор Раҳимхон ҳам ўз саҳифасида ҳамкасби Жасур Рафиқов билан боғлиқ хотираларини бўлишди.
«Аслида уни Аллоҳ ўзига чақирган эди. Жасурга келган оғир хасталик ҳам фақат уни янада Аллоҳга яқин қилди ва ишончим комилки, жуда кўп гўзал ибодат, яхши амалларига сабаб бўлди», — деб изоҳ қолдирган хонанда.
Фото: Instagram
Муқаддас Саъдуллаева бошқа ҳамкасблари қаторида Жасур Рафиқовни дуо қилди.
Фото: Instagram
«Уммон» гуруҳининг хонандаси Зоҳид Рисқиевнинг рафиқаси Камола Ортиқова турмуш ўртоғининг яқин дўсти, ҳамкасби Жасур Рафиқов ҳақида пост қолдирди ва мухлисларидан унинг ҳақига дуо қилишларини сўради.
Фото: Instagram
Инстаблогер Камола Орипова саҳифасида марҳум хонанда Жасур Рафиқовни кўришга боролмагани армон бўлиб қолганини, уни хотирасида ҳар доим яхши инсон сифатида ёдга олишини айтди.
Фото: Instagram