Дайди итларни ушлаш ва бошпаналарга жойлаштириш тўғрисидаги қонун Туркия парламенти томонидан тасдиқланган. Ҳужжат ҳайвонларни сунъий ўлдириш сонини кўпайтиришидан шубҳа қилган ҳолда, бутун мамлакат бўйлаб фаоллар норозилик намойишларини ўтказишган. Асосий мухолифат партияси судда қонунга қарши чиқмоқчи.
Президент Эрдўғаннинг ҳукмрон партияси томонидан ишлаб чиқилган миллионлаб дайди итларни ушлаш ва уларни бошпаналарга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ўтган сешанба куни Туркия парламенти томонидан маъқулланган: 275 та киши “ҳа" ва 224 киши "қарши" овоз берган.
Ушбу қонуннинг қабул қилинишига жавобан, бутун мамлакат бўйлаб "Сиз уларни ўлдира олмайсиз" ва "Қонунни бекор қилинг"деб ёзилган плакатларни кўтариб юрган ҳайвонлар ҳимоячиларининг норозиликлари ўтказилган. Туркиянинг мухолифат Халқ-республикачилар партияси етакчиси Ўзгур Ўзел эса қонун лойиҳаси Конституцияга зид эканлигини ва ҳайвонларнинг яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилмаслигини айтган. Бундан ташқари, шаҳар муниципалитетлари кўчалардаги кўплаб итларни бошпаналарга "кўчириш" учун етарли ресурсларга эга эмаслиги таъкидланган.
"Биз янги бошпаналар қуриш, эмлаш, стерилизация қилиш ва итларни “асраб олиш" нуқтаи назаридан талаб қилинганидан кўпроқ нарсани қиламиз, аммо бу муаммони муниципалитетларнинг ваколатлари билан тўлиқ ҳал қилишнинг иложи йўқ", - деди мухолифат раҳбари.
Қонун тарафдорлари ўз қарорларини итлар ҳужумлари, итлар билан боғлиқ бахтиз ҳодисалар ва қутуриш ҳолатлари билан боғлиқ хавотирларга урғу беришган. Янги қоидаларга кўра, тажовузкор хатти-ҳаракатлари бўлган ёки даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган барча итлар мажбуран ўлдирилади. Ўз навбатида, ҳайвонлар ҳуқуқлари ҳимоячилари стерилизация кампанияларини кучайтиришга чақирмоқда.
Ҳозирда мамлакатда 105 минг итга мўлжалланган 322 та ҳайвонлар бошпанаси мавжуд, бу уйсиз ҳайвонларнинг бошпанаси учун зарур бўлган миқдордан сезиларли даражада кам: Туркия кўчаларида 4 миллионга яқин дайди итлар яшайди.
Қонун барча муниципалитетларни 2028 йилгача ҳайвонларни реабилитация қилиш ва бошпаналарни қуриш ёки модернизация қилиш учун йиллик бюджетининг камида 0,3 фоизини сарфлашга мажбур қилади.
Таъкидлаш керакки, Туркия шаҳарлари аҳолиси кўча ҳайвонларига жуда яхши ғамхўрлик қилишади, улар учун вақтинчалик бошпаналарни жиҳозлашади, уларни боқишади ва сув бериб туришади. Турклар ўртасида ўтказилган сўровнома шуни кўрсатганки, одамларнинг 3% дан камроғи ҳайвонларни эвтанизация қилишни қўллаб-қувватлайди, қарийб 80% эса итларни бошпаналарда жойлаштиришни маъқуллаган.
Эслатиб ўтамизки, яқинда Туркияда мушукчани қутқариш учун қутқарув операцияси ўтказилган ва ҳаттоки гавжум йўл бузилган.
Шунингдек, ҳайвонларга нисбатан туркларнинг алоҳида муносабати барчага маълум.