Жинсий шилқимликда айбланган француз актёри Жерар Депардьенинг суд жараёни унинг соғлиғи туфайли қолдирилган. Суд октябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди.
Франция оммавий ахборот воситаларига ҳавола қилинган "РИА Новости" маълумотларига кўра, актёр иши бўйича суд мажлислари келаси йилнинг 24 ва 25 март кунлари бўлиб ўтади. Буни Депардьенинг адвокати илтимос қилган. Шунингдек, суд март ойининг бошида актёрнинг ҳуқуқий лаёқати тўғрисида қарор қабул қилиш учун тиббий кўрик тайинланган.
Адвокатнинг сўзларига кўра, Депардье шу ойда бўлиб ўтган суд мажлисида нутқ сўзламоқчи эди, аммо шифокорлар унга буни қилишга ҳали рухсат беришмаган.
Эслатиб ўтамизки, актёр тегажонлик қилишда айбланиб, бир нечта суд жараёнларига жалб қилинган. Апрель ойида у француз полицияси томонидан ҳибсга олинган. Депардьенинг ўзи унга қарши ҳар қандай айбловни рад этмоқда.