Гаров мулки бўлган юк машинаси аукционда сотилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан тижорат банклар ҳамда акциядорлик жамиятлари фойдасига бўлган кредит қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, нотариуснинг 11.07.2024 йилдаги ижро хатига асосан, қарздор Д.Э ҳисобидан ундирувчи “CASH U MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖ фойдасига 106.964.937 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирув гаров мулки бўлган “DONG FENG” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 23.07.2024 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли гаров мулки бўлган “DONG FENG” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, “Шохрух-Бобур эко бизнес” МЧЖга қарашли бўлган жарима майдончасига қўйилди.

Қарздорга ушбу қарздорликни 10  кун муддат ичида тўлиқ қоплаб берилиши, акс ҳолда гаров мулки бўлган “DONG FENG” русумли автотранспорт воситаси аукцион савдосига қўйилиши ҳақида хабарнома берилди.

Мазкур берилган муддат ичида қарздор томонидан қарздорлик қопланмаганлиги сабабли автотранспорт воситаси 12.09.2024 йилда гаров шартномасига асосан, бошланғич баҳоси 120.000.000 сўмга  аукцион савдосига қўйилди.

Ўтказилган аукцион ўйини натижасида 14.10.2024 йилда автотранспорт воситаси 151.200.000 сўмга сотилди.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддаси талабларига асосан, тақсимланиши таъминланади. 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.