Афғонистон терма жамоасининг футбол бўйича бош мураббийи этиб ўзбекистонлик Усмон Тошев тайинланган

Улашиш:

Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев Афғонистон футбол терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланган.

Бу ҳақда ToloNews хабар бермоқда. Илгари 59 ёшли Усмон Тошев Ўзбекистон футбол ассоциацияси (УФА) терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимида ишлаган.

Қобулдаги матбуот анжуманида эълон қилинганидек, томонлар бир йиллик шартнома имзолашган.

Ҳамюртимиз катта мураббийлик тажрибасига эга. У “Нурафшон Бухоро”, “Зарафшон”, “Пахтакор”, “Солнок” (Венгрия) ва “Керацини” (Греция) каби клубларда ишлаган. Бундан ташқари, у Ўзбекистон терма жамоасига мураббий ёрдамчиси сифатида мураббийлик қилган, шунингдек, 2018-2021 йилларда Тожикистон терма жамоасининг бош мураббийи бўлган.

Усмон Тошев англиялик мураббий Эшли Вествуд истеъфога чиққанидан кейин ҳозирги лавозимга ўтган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.