Арнасойдаги 4-сектор ҳудудига томорқа экинлари тўлиқ экилди

Улашиш:

 Секторимиз ҳудудида 2 та маҳалла ва 889 та хонадон бўлиб, экин экишга яроқли бўлган томорқа майдонига эга хонадонлар 742 та. Жорий йилги мураккаб шароитдан келиб чиқиб, экин-тикин мавсумидаги асосий вазифаларимиздан  бири томорқадан унумли  фойдаланишни тарғиб қилишдир.

Жумладан, шу вақтга қадар Бўстон ва Бахтли МФЙ даги томорқа майдонларининг 97.9 фоизига экин экилди. Савр кирмасидан аввал , яъни 20 апрелга қадар қолган майдонларга ҳам экинлар тўлиқ экиб бўлинди. Бунда мазкур муддатга қадар томорқага экин экмаган фуқароларга огоҳлантириш хати берилгани ҳам ўз таъсирини кўрсатди.  

Таъкидлаш жоизки, тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида кўплаб фуқаролар анъанавий томорқачиликдан ташқари илғор усулларни ҳам қўллашмоқда. Масалан, Бўстон ҚФЙда яшовчи Миркомил Қулматов ҳовлисининг 18 сотихига пленка остига помидор экиб, парваришлаяпти.

Ҳозирги ҳаракат - эртанги барака. Буни  ҳар бир юртдошимиз онгли равишда тушуниши лозим.

Ҳусниддин УМИРОВ,

Арнасой туман ДСИ бошлиғи

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.