Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки даромадни оширишни, одамларни бугунги кунидан рози бўлиб, ҳаёт кичиришларини хоҳламоқда. Солиқ органлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда бўлиб, аҳолига деҳқончилик йўналишида ташкилий, ҳуқуқий масалаларда яқиндан кўмаклашмоқда. Айниқса, ҳар дақиқаси ғанимат саналган экин-тикин мавсумида.
Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки Жиззах вилоятида 4-сектор ҳудудида 47719 та хонадон бўлиб, 296554 аҳоли истиқомат қилади. Шундан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер майдонлари мавжуд хонадонлар эса 38826 тани ташкил этади.
Томорқаси мавжуд бўлган хонадонларнинг ер майдони 3903,6 гектарни ташкил этиб, шундан жорий йилнинг 14 апрелига 3457,5 гектар майдонга экин экилиб, 88,6 фоизга бажарилди. Қолган 446,2 гектар майдонга экин экиш ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, боғ қатор ораларига экин экиш режаси 418 гектардан иборат ва 305 гектари ёки 73,1 фоизи экиб бўлинди.Очиқ майдонларга экиш режаси 642 гектарни ташкил этиб, хақиқатда 601,5 гектари ёки 93,8 фоизини якунладик. Жойларда солиқ ходимлари унумдор ерларни ўз ҳолига ташлаб қўйган хонадон эгалари билан тушунтириш ишларини олиб бориб, тоғдек барака хирмонлари ҳам мисқоллардан яралишини, даромад оилавий даромад манбаи бўлишини ўқтириб бораяптилар. Сектор худудларидаги томорқаларда барча экиш ишлари 20 апрелда охирига етказилади. Юртдошларимиз бу масъулиятли дамни тўғри тушуниб, шу вақт ичида экканлари, улгурганларидир. Акси бўлса, инсон қуруқ қўл билан қолавиради. Зеро, бугун ”Олма пиш, оғзимга туш” қабилида кун кечирайдиган пайт эмас. Бир парча еримиз бўлса ҳам, унга кўпироқ фойда келтирайдиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш зарур.
Гулчеҳра Урдушева,
Жиззах вилоят ДСБ давлат солиқ катта инспектори