“Россельхознадзор”нинг Урал минтақалараро бошқармаси ходимлари Ўзбекистондан 1,3 тонна жигарранг ажинли вируси билан зарарланган помидорнинг етказиб беришнинг олдини олишган.
Идора матбуот-хизматининг хабар беришича, 25 октябрь куни маҳсулот партияси Екатеринбургга Ўзбекистондан вақтинча сақлаш омборига автомобиль йўли билан олиб борилган.
"Карантин фитосанитария назорати натижаларига кўра, меваларда карантин объекти – помидор меваларининг жигарранг ажинли вируси аниқланган", дейилмоқда хабарда.
Лаборатория текшируви ҳам вируснинг мавжудлигини тасдиқлаган. Мулкдорнинг қарори билан партия йўқ қилинган.
Бу ягона ҳолат эмас, октябрь ойининг ўрталарида Екатеринбургдаги вақтинча сақлаш омборида жигарранг ажинли вируси билан 1,9 тонна помидор топилганди. Ўзбекистондан борган маҳсулотлар ҳам йўқ қилинган.
Маълумот учун. Помидор меваларининг жигарранг ажинли вируси сабзавот экинларининг хавфли патогенидир. Бу помидор ва қалампир ўсимликларига таъсир қилади, шунингдек баргларнинг мозаик тус олишига, мевалар деформациясига ва рангсизланишига олиб келади.