Жиззахда ҳуқуқий ахборот нашрлари савдо ярмаркаси ташкил этилди

Улашиш:

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази – аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади.  Бугун ушбу муассаса вакиллари томонидан турли ҳуқуқий адабиётлар, дарсликлар ҳамда янгидан нашр этилган Ўзбекистон Республикасининг Кодекслари тўпламлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судида ташкил этилган савдо ярмаркасига вилоят Адлия бошқармаси, суд, прокуратура, МИБ ва Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари, Жиззах юридик техникуми ўқитувчи ва ўқувчилари таклиф этилдилар.

Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тўплами йиғилганларга қулай нархларда таклиф этилди.

 

Маълумот учун: Мазкур марказ қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш орқали ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини таъминлаш, аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг расман чоп этилишини таъминлайди.


 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.