Фуқаролар ўртасидаги қарз олди-бердиси мол-мулк хатланиши билан якунланди

Улашиш:

«Қарз» сўзи араб тилида «узиб олиш» деган маънони билдиради. Масалан, кесиш, узиш учун ишлатиладиган қайчи араб тилида «миқроз» дейилади. Қарз берувчи ўзининг молидан бир қисмини узиб, кесиб, қарздорга бергани учун ҳам маълум муддатга пул ёки моддий қиймат бериб туриш мана шу сўз билан аталадиган бўлиб кетган. Аммо зиммага олинган қарз мажбурияти, бировга тегишли бўлган ҳақни қайтариш борасида айрим фуқаролар масъулиятсиз бўлиб боришмоқда. Натижада бу муносабатларга ойдинлик киритиш борасида суд органларига мурожаатлар кўпаймоқда.

Шароф Рашидов туманида ФИБ Жиззах туманлараро судининг қарорига асосан қарздор М.С.дан ундурувчи Ш.А. фойдасига 8.756.500 сўм қарздорликни ундириш белгиланган. Берилган огоҳлантиришга қармай қарз ўз вақтида тўланмади. Ушбу сабаб билан қарздор М.С.нинг мол-мулклари хатланди.

Д.Узоқов – давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.