Одамгарчиликни ҳам унутманг

Улашиш:

Кундалик ҳаётимизда энг кенг тарқалган ижтимоий муносабатлардан бири, бу албатта қарз олди-бердисидир. Кимгадир қарз бермаган ёки кимдандир қарз олмаган инсонлар деярли учрамаса керак. Чунки қарз деганда фақат пул тушунилмайди, бирор буюм ёки бошқача кўринишдаги ашёлар ҳам қарз предмети бўлиши мумкин.

Қарз энг аввало ўзаро ишонч демакдир. Бироқ ҳар доим ҳам қуруқ ишонч ўзини оқлайвермайди. Кимдир атайин, кимдир иложсизлигидан олинган қарзини қайтармаслик ҳолатлари кўп учрайди.

Шароф Рашидов туманида ФИБ Жиззах туманлараро судининг қарорига асосан туман бюроси иш юритувида қарздор А.Ш.дан ундурувчи М.Қ. фойдасига 42.525.727 сўм ундириш белгиланган эди. Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмади. Натижада А.Ш.га тегишли барча мол-мулклар кўздан кечирилиб,унинг номида бўлган “Нексия” автомобили қарз эвазига хатланди.

Д.Узоқов – давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.