Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида вафот этди

Улашиш:

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон ва санъаткор Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Маълумотларга кўра, у юрак хуружидан вафот этган.

Шуҳрат Қаюмов узоқ йиллар «Ўзбекистон» телерадиоканалида «Ассалом Ўзбекистон», «Оҳанграбо» кўрсатувларини тайёрлаб, мухлислар қалбига кириб борган.

Унинг тароналари ҳам кўплаб қалбларни забт этган.

«Sangzor.uz» жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.