Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова вафот этди

Улашиш:

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова вафот этди.

Муротова Лола Неъматовна 1958 йил Олтиариқ туманида туғилган. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» унвони (2004 й.), «Эл-юрт ҳурмати» ордени (2013 й.), «Фидокорона меҳнатлари учун» ордени (2017 й.), «Ўзбекистон Қаҳрамони» ва «Қизил юлдуз» ордени (2019 й.) Давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.