Абдулла Арипов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан 24 май куни 60 ёшни қаршилаган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди, деб хабар беради ЎзА.

резидент фармонида бош вазирнинг давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти таъкидлаб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов (1961 йилда туғилган) Президентнинг сентябрдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланган эди.

Унгача 10 йилдан зиёдроқ муддат давомида — 2002 йил майидан 2012 йил августига қадар бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Бир вақтнинг ўзида 2005−2009 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.

2016 йилнинг декабридан бери Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.