Mittivine тахаллуси билан ижод қилиб келган таниқли блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшида вафот этди.
Mарҳумнинг дўстларидан олинган маълумотга кўра, у жарроҳлик амалиётидан кейин, 5 мартга ўтар кечаси вафот этган.
Instagram'да 1,1 млн обуначиси бўлган Фарҳод Маннопов ўзининг самимий вайнлари билан кўплаб инсонларга кулги улашган, обуначилари меҳрини қозонган эди.
Таҳририят марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.