Сурхондарёда ИИБ ходимлари бир фуқарони ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани айтилмоқда

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида мурожаат тарқалди.

Марҳумнинг рафиқаси айтишича, оилавий можародан кейин томонлар келишиб олишган бўлса-да, Ҳасан Хушматовни ИИБ ходимлари мажбурлаб олиб кетишади. Аёлнинг участка нозирига мурожаати ҳам эътиборсиз қолдирилади. «Сен аралашма», деган жавобни олади. Бироз вақт ўтиб, аёлнинг яқинлари эри касалхонада ётганини айтишади.

Видеомуражаатда айтилишича, эркакнинг жароҳатланмаган жойи қолмаган ва аёвсизларча калтакланишдан жуда аянчли ҳолга туширилган.

Эслатиб ўтамиз, бу ИИБ ходимларининг фуқароларни қийноққа солиши ортидан уларнинг вафот этиши билан боғлиқ ягона ҳолат эмас. Бундай фожиали воқеалар аввалроқ Андижонда ва Қашқадарёда кузатилган  ҳамда тасдиғини топган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.