Чироқчида фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал акс этган видео бўйича расмий маълумот берилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудида фермерлар ва ички ишлар органи ходимлари ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат 31 март куни соат 09:00 да Чироқчи тумани «Оқ олтин» маҳалласида жойлашган «Шомурод ота» фермер хўжалигида содир бўлган. Ферма раҳбари А.Д. ўзига тегишли бўлган 20 гектар ер майдонини шудгор қилмоқчи бўлганида бир нечта фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. Шу сабабли фермер ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар бергач, ходимлар воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини сақлаб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган.

Ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Шу ўринда ижтимоий тармоқ фаолларидан ички ишлар орга ходимларининг фаолияти тўғрисида асоссиз, нотўғри ёки ёлғон хабарларни тарқатмасликларини, бундай ҳолатлар учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.