Қашқадарё вилоятида кечиккан ўқувчиларни жазо тариқасида ёмғир остида туришга мажбур қилишди. Видео

Чоп этиш

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларини қатор қилиб ёмғир остида ушлаб туришгани акс этган видео тарқалди. Гувоҳларнинг айтишича, шу тариқа улар кечикканликлари учун жазоланишган.

Бу холат Чироқчи туманидаги 96-мактабда содир бўлган. Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатни назоратга олинганини маълум қилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив