Жaмиятдa ҳуқуқий мaдaниятни юксaлтириш aсосий мaқсaдлaримиздaн биридир!

Улашиш:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Туман суди томонидан тизимли равишда таълим муассасаларида, корхона ташкилотларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликлар тўғрисида давра суҳбатлари, семинар тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Хусусан, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий равишда олиб борилиши, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш лозим.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда биринчи навбатда аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш лозим. «Юксак ҳуқуқий маданият - мамлакат тараққиёти кафолати» деган консептуал ғоя асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида судья ва суд ходимлари томонидан ҳам кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Хулоса қилиб айтганда қонун устуворлиги таъминланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. 

 

Жиззах вилоят судининг судьяси   А.Д.Хомидов

 

С.Низомов         

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.