ННТ ва давлат ташкилотлари кўмагида фуқароларнинг муаммолари бартараф этилмоқда

Улашиш:

Жорий йилнинг 5 май куни Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига фуқаролар Б.Мухаммедов ва М.Ўринбоевларнинг фарзандлари У.Мухаммедов ҳамда А.Абдусаломовларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларида хатолик борлиги, ушбу хатоликни бартараф этишда амалий ёрдам кераклигини сўраб мурожаат йўллашган.

Мурожаатчиларнинг мурожаати Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ва Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда қонуний ўрганиб чиқилиб, У.Мухаммедов ҳамда А.Абдусаломовларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларидаги мавжуд хато ва камчиликлар бартараф этиб берилди.

Бу Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг "Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш"  лойиҳаси доирасида фуқароларга кўрсатилган навбатдаги кўмак ҳисобланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.