Уй-жой учун 30 миллион сўм субсидия олиб берилди

Улашиш:

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 4 июнь куни Пахтакор туманида истиқомат қиладиган, 1990 йилда туғилган фуқаро А.Латипов (исм фамилияси ўзгартирилган) Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилиб, уй-жой олиш учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам кераклигини маълум қилган.

Ушбу мурожаат Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам А.Латипов уй-жойга мухтожлиги ҳамда янги уй-жой олиш учун бошланғич бадални тўлаш имкони йўқлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан туман ДХМга мурожаат қилиниб, фуқаро А.Латиповга уй-жой олиш учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам кераклиги маълум қилинган.

Шундан сўнг, туман ДХМ томонидан фуқаро А.Латиповнинг аризаси олиниб, кўриб чиқиш учун тегишли комиссияга юборилган.

Комиссия томонидан 2022 йил 20 июнь куни А.Латиповга ижобий хулоса берилиб, уй-жой олиш учун 30 млн. сўм миқдорда пул маблағлари ажратиб берилган.

 

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони – (72) 222-94-01

И.Хусанова - Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ масъул ходими      

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.