Фуқаронинг мурожаати асосида маълумотнома тақдим этилди

Улашиш:

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.

Жорий йилнинг 5-июнь куни Пахтакор туманида истиқомат қиладиган, 1958 йилда туғилган фуқаро К.Сатторов (исм фамилияси ўзгартирилган) Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”
ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилиб, ёшга доир пенсияси тайинланганлиги тўғрисидаги маълумотнома олишда амалий ёрдам кераклигини маълум қилган.

Ушбу мурожаат марказ ходимлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилди.

Шундан сўнг, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан туман Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиниб, фуқаро К.Сатторовга ёшга доир пенсия тайинланганлиги тўғрисидаги маълумотнома олишда амалий ёрдам кераклиги маълум қилинган.

Туман ДХМ томонидан фуқаро К.Сатторовнинг аризаси олиниб, кўриб чиқиш учун тегишли идорага юборилган.

Мазкур мурожаат юзасидан тегишли давлат идоралари томонидан
2022 йил 6 июнь куни К.Сатторовга ёшга доир пенсияси тайинланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим қилинди.

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони – (72) 222-94-01

И.Хусанова - Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ масъул ходими      

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.