Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ер солиғидан озод этилади

Улашиш:

27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологияларни ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 238-сонли Қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар ер солиғидан (экин майдонлари бундан мустасно) озод этилади.

Имтиёз Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин қўлланилади.

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган база қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш, шунингдек пиллачилик учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансидаги мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилади.

Солиқ кодекси 414-модда 

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган фойдаси бўйича фойда солиғи ставкаси 0 % этиб белгиланган.

Шу билан бирга, солиқ тўловчилар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлари жами даромаднинг 90 фоиздан кўпроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича 0 % миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақлидир.

Солиқ кодекси 337-модда

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.