Тошкентнинг “Дурдона” фолклор ансамбли Central Asia’s Got Talent лойиҳанинг финал босқичига чиққан. Видео

Улашиш:

Тошкентнинг Учтепа туманидан бўлган “Дурдона” фольклор ансамбли Central Asia’s Got Talent лойиҳанинг финал босқичига чиққан.  

"Дурдона" гуруҳи 17 ёшда бўлиб, 10 нафар аёлдан иборат. Ансамбль халқ қўшиқ ва рақсларини ижро этади, Ўзбекистоннинг миллий ва давлат байрамларини нишонлаш маросимларида фаол иштирок қилади.

Central Asia’s Got Talent – Қозоғистоннинг “Хабар” агентлиги телелойиҳаси ҳисобланади. Шоу ёшидан қатъи назар, ноёб кўникма ва қобилиятларга эга бўлган барча одамлар учун очиқ.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.