/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } ННТ аёлнинг мурожаати асосида ижтимоий нафақа олишга кўмаклашди » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

ННТ аёлнинг мурожаати асосида ижтимоий нафақа олишга кўмаклашди

Улашиш:

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 5 июнь куни Пахтакор туманида истиқомат қиладиган, 1975 йилда туғилган фуқаро Ж.Д Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилиб, парваришлаш нафақаси тайинлашда амалий ёрдам кераклигини маълум қилган.

Ушбу мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилди.

Мурожаат юзасидан, туман Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиниб, фуқаро Ж.Дга парваришлаш нафақаси тайинлашда амалий ёрдам кераклиги маълум қилинган.

Шундан сўнг, туман ДХМ мутахассислари фуқаро Ж.Днинг аризаси олиниб, кўриб чиқиш учун тегишли идорага юборилган.

Мазкур мурожаат юзасидан тегишли давлат идоралари томонидан
2022 йил июль ойида Ж.Дга парваришлаш нафақаси тайинланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим қилинган.

 

И.Хусанова - Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”

ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий

қўллаб-қувватлаш маркази координатори