Жиззахда ННТ зўравонликка учраган аёлга ҳимоя ордери олиб берди

Улашиш:

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида тазйиқ ва зўравонликка учраб келайтган Хотин-қизларимизнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимоя қилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 23 февраль куни Ш.Рашидов туманида истиқомат қиладиган, 1980 йилда туғилган фуқаро К.Жаббарова (исм фамилияси ўзгартирилган) Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”
ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраётганлигини маълум қилган.

Ушбу мурожаат Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам К.Жаббарова бир неча ойдан буён турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан туман ИИБга мурожаат қилиниб, фуқаро К.Жаббарова бугунги кунда давлат ҳимоясига мухтожлиги маълум қилинган.

Шундан сўнг, туман ИИБ томонидан фуқаро К.Жаббаровага ҳимоя ордери тақдим этилиб, давлат ҳимоясига олинган.

Хотин-қизлари қадрланган жамият — бахтли жамиятдир. Қайсики мамлакатда хотин-қизлар эъзоз ва эҳтиромда бўлса, ўша юртда фаровонлик, файзу барака ҳукмрон бўлади.

 

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони – (72) 222-94-01

И.Хусанова - Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ        

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.