Божхона ходимлари мол-мулк ва даромадларни декларация қилишлари шарт. Бундан ташқари, улар уч йилдан ортиқ вақт давомида бир жойда ишлай олмайдилар

Улашиш:

Божхона ходимлари мол-мулк ва даромадларни декларация қилишлари шарт. Бундан ташқари, улар уч йилдан ортиқ вақт давомида бир жойда ишлай олмайдилар.  

Бу ҳақда айни пайтда Ўзбекистон президенти ҳузурида ўтаётган божхона соҳасини такомиллаштиришга бағишланган учрашув чоғида маълум бўлган.

Энди бу соҳада бир қатор янги талаблар жорий этилади.

  • божхона тизимида даромадлар ва мол-мулк декларацияси жорий қилинади;

  • уч йил давомида бир хил лавозимда ишлаган ходимлар бир ой ичида ротация қилинади;

  • 1 мартдан бошлаб божхона соҳасида ишлашга фақат очиқ танлов асосида қабул қилинади;

  • иш натижаларига қараб божхоначиларга 50% гача қўшимча мукофот тўланади. Бу устамалар асосий самарадорлик кўрсаткичлари асосида аниқланади (KPI)

  • божхоначилар ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига кириш учун махсус квота ажратилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.