Аҳолини рўйхатга олишда анъанавий рўйхатга олиш усули

Улашиш:

Аҳолини рўйхатга олишда маълумотларни йиғиш 3 хил усулда олиб борилади. Анъанавий рўйхатга олиш, аралаш рўйхатга олиш, регистр ва бошқа манбалардан фойдаланиш усули.

Анъанавий рўйхатга олиш деганда, маълум бир мамлакат ҳудуди ёки унинг аниқ белгиланган қисмида барча шахслар ва уй-жой фондини маълум бир вақтда  тавсифловчи демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни тўплаш (жойларда ёппасига рўйхатга олиш орқали), қайта ишлаш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш жараёни тушунилади. Рўйхатга олиш бевосита ҳисоб-китоб санаси (рўйхатга олиш санаси) билан боғлиқ белгиланган чекланган вақт оралиғида ўтказилади. Маълумотлар, одатда, қоғоз саволнома ёки борган сари кўпроқ ишлатилаётган электрон шаклдаги рўйхатга олиш варақалари орқали ёки хавфсиз онлайн уланиш воситасида маълумотларни узатиш орқали қайд этилади. 

Анъанавий усулнинг асосий афзалликлари шундаки, у бутун аҳолини маълум бир вақтда “ажратиш” имконини беради ва нисбатан кичик ҳудудлар ва аҳолининг кичик гуруҳлари ҳақида маълумот олиш имконини беради.

Жиззах шаҳар статистика бўлими

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.