Украина бош прокурори Ирина Венедиктованинг айтишича, Киев чеккасидан 410 нафар ҳалок бўлган тинч аҳоли жасади олиб чиқилган

Улашиш:

Украина бош прокурори Ирина Венедиктованинг айтишича, Киев чеккасидан 410 нафар ҳалок бўлган тинч аҳоли жасади олиб чиқилган.

Сўнгги уч кун давомида улар суд-тиббиёт экспертлари ва бошқа мутахассислар томонидан ўрганилди. Бу қурбонларнинг якуний соними ёки йўқми, ҳозирча маълум қилинмаган.

“Бир вақтнинг ўзида маҳаллий аҳоли билан иш олиб борилмоқда, гувоҳлар, жабрланувчиларни қидириш, фото ва видео далиллар тўплаш давом этмоқда. Бу нозик ва машаққатли иш: одамлар қўрқиб қолишган, чарчашган ва қийноққа солинган, улар тасвирлаб бўлмайдиган даҳшатни бошдан кечирган. Бу ерда ҳамма нарсани тўғри қайд этиш, айбдорларни топиш ва жазолаш учун бирорта имкониятни қўлдан бой бермасликда вақт ва профессионал ёндашув керак".

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.