Россия ва Украина яна маҳбусларнинг алмашинувини амалга оширди

Россия ва Украина яна маҳбусларнинг алмашинувини амалга оширди

Украина томонига 32 нафар ҳарбий хизматчи ва исроиллик Дмитрий Виолетанинг жасади топширилди, деди Украина Президенти идораси раҳбари Aндрей Ермак.

Унинг сўзларига кўра, бу одамлар орасида Украина қуролли кучлари зобитлари, сержантлари ва аскарлари бор, уларнинг аксарияти бедарак йўқолган деб ҳисобланган.

Россия томони алмашинув ҳақида ҳали изоҳ бермади.