«Россия билан олиб борилган музокараларда Украина ҳали керакли натижага эришмади», — Зеленский. Бу ҳақда Таcc хабар бермоқда.
Зеленскийнинг айтишича, Россия Федерацияси билан олиб борилган музокараларда Украина ҳали керакли натижага эришмаган.
Украина президенти Россия билан Беларусда бўлиб ўтган музокараларга тўхталиб, “Ҳозирча биз эришмоқчи бўлган натижага эриша олмадик.
«Россия ўз позициясини эълон қилди, урушни тугатиш учун биздан қарама-қарши фикрлар билдирилди. Биз баъзи сигналларни олдик», деб давом этди у.
«Делегация Киевга қайтиб келгач, биз эшитганларимизни таҳлил қиламиз, шундан сўнг музокараларнинг иккинчи раундига қандай ўтишни ҳал қиламиз», — деди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина музокаралар Украина чегараси яқинида Припять дарёси бўйида ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик.