Киев: Босқин бошланганидан бери 41 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC news нашри хабар бермоқда.
Украина Олий Радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Людмила Денисовага кўра, Украинага босқин бошланганидан бери 41 бола ҳалок бўлди, яна 76 бола жароҳат олди.
Денисова, Мариупол ва Волновахада ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сонини аниқлашнинг ҳозирча имкони йўқлигини, Россия ҳарбийлари шаҳарларни ўраб олгани учун уларга кириш имкони мавжуд эмаслигини таъкидлади.